Бразилия футзалчилари 6 октябрь оқшомида «Ҳумо Арена»да қитъадошлари Аргентина 2:1 ҳисобида енгиб, 2024 йилги мундиал ғолибига ва олти карра жаҳон чемпионига айланди. Ўзбекистон мезбонлик қилган мусобақанинг энг сўнгги баҳсидан «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф репортаж тайёрлади.
Ўзбекистон мезбонлик қилган 2024 йилги футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг бронза медаллари учун баҳсда Украина терма жамоаси Францияни 7:1 ҳисобида мағлуб этди. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу учрашувдан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг 6 октябрда бўладиган финали Жанубий Америка дербисига айланадиган бўлди: Аргентина термаси Францияга қарши ярим финалда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва энди чемпионлик учун Бразилияга қарши майдонга чиқади.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг финалчилари номи маълум бўлди. Хусусан, Украина ва Бразилия ўртасидаги дастлабки ярим финал ўйинида Жанубий Америка вакиллари иродали ғалабага эришди. Финал 6 октябрь, якшанба куни бўлади.
«Ҳумо Арена»га йиғилган салкам 9 минг мухлис томонидан худди «ўз уйидагидек» муҳит ҳосил қилинганига қарамай, Қозоғистон футзалчилари ЖЧ-2024 ярим финалига чиқа олмади: Аргентинага қарши чорак финал ўйини йирик — 1:6 ҳисобидаги мағлубият билан тугади.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича ЖЧ-2024 да 29 сентябрь куни илк ярим финалчилар номи маълум бўлди. Бразилия Бухорода Марокашни 3:1 ҳисобида енгди, Украина эса Тошкентда Венесуэлани 9:4 ҳисобида тор-мор келтирди. 30 сентябрь куни Қозоғистон ярим финал учун Аргентинага қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатида 27 сентябрь куни нимчорак финал босқичи доирасидаги сўнгги учрашувлар бўлиб ўтди: Франция Таиландни 5:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Аргентина Хорватия дарвозасига жавобсиз иккита гол урди.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги мундиалнинг нимчорак финалида навбатдаги сенсациялар қайд этилди: Қозоғистон амалдаги жаҳон чемпиони Португалияни мағлуб этди. Марокаш эса жаҳон чемпионатларида Эронни мағлуб эта олган Африканинг илк вакилига айланди.
Ўзбекистонда ўтаётган футзал мундиалида 24 сентябрь куни нимчорак финалнинг илк ўйинлари бўлиб ўтди. Бразилия Бухорода Коста-Рикани тор-мор келтирган бўлса, Украина Тошкентда Нидерландияни мағлуб этди. 25 сентябрда плей-оффнинг Испания — Венесуэла ва Парагвай — Афғонистон учрашувлари бўлиб ўтади.
Тожикистон гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда Панамага йирик — 3:8 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. Аммо бу ғалаба Панамага барибир плей-офф йўлланмасини бермади. Нимчорак финалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди. Улар орасида мусобақа дебютанти Афғонистон ҳам бор.
Ўзбекистон футзалчилари мундиалдаги юришни эрта тўхтатди, аммо қўшниларда аҳвол ёмон эмас. Қозоғистон шанба куни Янги Зеландияни мағлуб этиб, плей-оффга чиқди. Афғонистон эса, Украинага ютқазганига қарамай, ҳамон имкониятга эга. Кун голларга бой бўлди, хусусан, икки футзалчи бештадан гол урди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги юришини мухлислар кутганидан эрта якунлади. Жамоа мундиалнинг гуруҳ босқичи 3-турида Коста-Рикага 3:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Дастлабки икки турда ўзбекистонликлар атиги 1 очко тўплаган эди.
Ўзбекистон футзал бўйича ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Коста-Рикага қарши драматик учрашувда имкониятни бой берди. Жамоа гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги ўйинлари якунига кўра, Португалия, Марокаш, Эрон ва Франция ҳам плей-офф йўлланмаси масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилиб бўлди. Тожик футзалчилари мундиалдаги иккинчи ўйинда ҳам аламли мағлубиятга учради.
Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатининг «С» ва «Д» гуруҳларида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мусобақани ғалаба билан бошлаган Афғонистон бу сафар Аргентинага кичик ҳисобда мағлуб бўлди. Украина Анголани, Қозоғистон эса Ливияни йирик ҳисобда таслим этди.
Ўзбекистон футзал термаси ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозона олмади. Аксинча, Парагвайга қарши ўйин ўзбекистонликларнинг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан тугади. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф учрашув лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Ўзбекистон термаси ўзи мезбонлик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Парагвайга йирик — 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мундиал плей-оффга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Парагвайдан ташқари Таиланд ва Бразилия ҳам нимчорак финалга чиқиб бўлди.
Футзал бўйича мундиалда Ўзбекистонга қўшни учинчи мамлакат — Тожикистон ҳам ўз юришини бошлади. Аммо тожикларнинг жаҳон чемпионатидаги дебюти муваффақиятсиз чиқди — жамоа Марокашга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бухоро ва Тошкентда бўлиб ўтган тўрттала ўйиннинг бирортасида олтитадан кам гол урилмади.
Футзал бўйича мундиалнинг иккинчи куни Ўзбекистоннинг икки қўшниси ўз юришини бошлади: Афғонистон Ангола устидан ишончли ғалабага эришган бўлса, Қозоғистон ўз дарвозабонининг саноқсиз сейвлари эвазига бир очколик бўлди. Душанба куни яна бир қўшни мамлакат — Тожикистон илк ўйинини ўтказади.
Ўзбекистонда 14 сентябр куни футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон футзалчилари Нидерландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу ўйин лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг